ads


Суперлигада навбатдаги истеъфо

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 14:00
  • 467
  • 30

Бугун "Сурхон" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

ads

Шу кунчага жамоани бошқариб келган Андрей Микляев ўз аризасига кўра жамоа бош мураббийлигини тарк этди. Лекин, Андрей Геннадиевич "Сурхон" футбол клубида бошқа лавозимни эгаллайди. Унинг айнан қайси лавозимни эгаллаши тез кунларда эълон қилинади.

"Сурхон" жамоаси тез кунларда янги бош мураббийини кенг оммага эълон қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Микляев бошчилигида "Сурхон" Суперлигада 12та ўйинда 6та ғалаба, 3та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди. Клуб айни пайтда чемпионатда 3-ўринда бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар