ads


"Барселона" МЮ ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 14:21
  • 513
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф "Барселона" қизиқишлари доирасига кириб қолди.

ads

Каталония клуби шу ёзда жамоанинг мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи ва бу жойга мос келадиган вариантлар қидирмоқда. "Кўк-анорранглилар" швециялик марказий ҳимоячини "Ювентус"га ўтиши мумкин бўлган Маттейс де Лигтнинг ўрнига олиб келишмоқчи.

Хабарларга кўра, "Барселона" 24 ёшли ўйинчи учун бир неча таклифлар билан чиққан, аммо рад жавобини олган.

Линделёф якунланган мавсум "қизил иблислар" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришган.

Футболчи МЮдан олдин "Вестерос" ва "Бенфика" клубларида тўп тепган. Виктор 2016 йилдан бери Швеция терма жамоаси футболчиси саналади.

Ўхшаш янгиликлар