"Навбаҳор"нинг икки етакчиси ва "Насаф" футболчиси "Локомотив" нишонида

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 14:21
  • 1262
  • 30

"Локомотив" клубининг ёзги трансферлар шорт-листида бир қатор футболчиларнинг номи мавжуд.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, айни пайтда таркибни шакллантириш борасида бош қотираётган "темирйўлчилар" "Навбаҳор"нинг икки аъзоси, дарвозабон Ўткир Юсупов ва ярим ҳимоячи Остон Ўруновга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда футболчиларнинг "Навбаҳор" билан шартнома мавжудлигини инобатга олсак, "Локомотив" мазкур футболчилар трансферини сотиб олиши ёки ижара бўйича келишувга эришиши талаб этилади.

Бироқ "Навбаҳор"нинг жорий мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани ва мазкур футболчилар аллақачон жамоанинг асосий футболчиларига айланганини инобатга олсак, бу футболчиларни қўлга киритиш "Локо"га осон бўлмайди.

"Локомотив" бош мураббийига айланган Самвел Бабаян матбуот анжуманида регламентдаги мажбурият, ёш футболчини ўйнаши кераклиги ва бу борада жамоада рақобат йўқлигини ҳисобга олиб, айнан трансфер ойнаси пайтида регламентдаги мажбуриятни бажаришга тўғри келадиган ёш тоифасидаги футболчиларни олиб келмоқчи эканлигини таъкидлаганди.

"Навбаҳор"даги Остон Ўрунов эса айнан регламентдаги мазкур бандни бажариш ёшидаги футболчи саналади. Шунингдек, Остон Ўрунов "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ва Бабаян ушбу футболчининг имкониятларини жуда яхши билади.

Бабаян терма жамоадаги фаолияти давомида Остон Ўруновни ҳали катта футболга қадам қўймасидан олдинроқ, яъни 16 ёшидаёқ бош жамоа йиғинига тажриба тўплаши учун жалб этганди.

"Локомотив" шорт-листида шунингдек "Насаф"да ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов ҳам бор. "Локо"да эса айнан чап қанотда Олег Зотеевга рақобатчи  йўқ.

Ўхшаш янгиликлар