ОЧЛ-2019. "Шанхай СИПГ" ва Одил Аҳмедов чорак финалга чиқди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 18:00
  • 1107
  • 30

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Чонбук Хюндай Моторс" - "Шанхай СИПГ" учрашуви якунланди.

Бу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кореяда ўтган жавоб баҳсида ҳам 1:1 ҳисоби кузатилди. Қўшимча таймларда жамоалар гол ура олишмади. Пенальтилар сериясида омад "Шанхай СИПГ" томонида бўлди - 5:3. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мазкур баҳсда тўлиқ 120 дақиқа ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида гол уришга эришди. 



Ўхшаш янгиликлар