AS нашринниг "L'Equipe"га асосланиб берган хабарига кўра, Париж клуби 20 ёшли форвардни 230-250 миллион еврога баҳолаган.
Олдинроқ унинг трансфер нархи 200 миллион евро деб айтилганди.
У 2017 йилда ПСЖга ўтганди. Ўтган мавсумда у 43 ўйинда қатнашиб, 39 гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди.
Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.