"Наполи" футболчиси "Реал" ўтмайди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 12:21
  • 1150
  • 30

"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис клубда қоладиган бўлди.

Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар қилди. "Реал" 23 ёшли испаниялик футболчини сотиб олишни хоҳлаётган эди. Трансфер ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатидан сўнг якунланиши керак эди, аммо битим тузилмай қолди.

23 ёшли футболчи "Бетис" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ижара асосида "Эльче"да ҳам тўп сурган. 2018 йилдан эса "Наполи" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Таянч ярим ҳимоячиси клубида 8-рақам остида тўп тепади.

Ўйинчи якунланган мавсум 46та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар