ЖЧ-2022 саралаши. Осиё қитъаси учун қуръа ташлаш маросими Малайзияда бўлади

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 14:00
  • 1039
  • 30

17 июль куни Малайзияда Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида ўтказилади. Унда Осиё қитъасининг 40та терма жамоаси жами 8та гуруҳга ажратилади.

Қуръа жараёнида жамоалар бешта саватчага ажратилади. Саватчалар июнь ойидаги ФИФА рейтингига қараб ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчадан жой олади.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой
2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания
3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин
4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия
5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао.

Ўхшаш янгиликлар