Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2019. АГМКнинг рақиблари маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 14:21
  • 1030
  • 30

7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК иштирок этади. Бугун мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра олмалиқликлар гуруҳда Вьетнам, Ироқ, Қатар чемпионларига қарши баҳс олиб боришади. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган клублар чорак финалга чиқади.

Маълумот учун, ўтган мавсум АГМК клуб гуруҳ босқичида учта ўйинда ҳам мағлуб бўлиб сўнгги ўринни эгаллаганди. Вьетнамнинг "Таи Сон Нам" клуби ўтган йилги мусобақада финалга қадар етиб бориб ютқазиб қўйганди. "Нафт Ал Васат" эса 2018 йил мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаган эди.



"А" гуруҳи

"Порт Футзал Клуб" (Таиланд)
"ФК ЭРЕМ" (Қирғизистон)
"Шенжен Нанлинг Тиеланг" (Хитой)
"Стар ФС Сеул" (Ж.Корея)

"B" гуруҳи
"Таи Сон Нам" (Вьетнам)
"Нафт Ал Васат" (Ироқ)
"Ар Райан" (Қатар)
АГМК (Ўзбекистон)

"C" гуруҳи
"Банк Бейрут" (Ливан)
"Вамос ФК" (Индонезия)
"Соро Компани" (Тожикистон)
"Виктория Юниверсити Коллеж" (Мьянма)

"D" гуруҳи
"Мес Сунгун Верзиқан" (Эрон)
"Нагоя Оушенс" (Япония)
"Ал Дафра" (БАА)
"Казма" (Кувайт)


Ўхшаш янгиликлар