ads


Рунининг шедевр голи "ДС Юнайтед"га Нанининг "Орландо"си устидан ғалаба келтирди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 14:42
  • 530
  • 30

Европа топ-чемпионатлари таътилга чиққан бир паллада АҚШда жамоалар чемпионлик учун курашни авжига чиқаришмоқда.

ads

Бугун тонгда (Тошкент вақти билан) МЛС 17-тури доирасида Уэйн Руни етакчилигидаги "ДС Юнайтед" клуби Нани бошчилигидаги "Орландо Сити"ни қабул қилди. Учрашув тақдирини Уэйн Рунининг 10-дақиқада киритган шедевр голи ҳал қилди. Ўша вазиятда "Орландо"нинг икки ўйинчиси кутилмаганда тўпни Рунига ташлаб беришди. "Шрек" эса тўпга биринчи тегишни ўзидаёқ майдон марказига ҳам бориб ўтирмай бўш қолдирилган дарвозани нишонга олди. Олдинга чиқиб кетган "Орландо" кипери Брайн Роу эса жойига қайтишга улгурмади.

Ушбу ғалабадан сўнг "ДС Юнайтед" 30 очко билан Шарқий конференция турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

МЛС

Шарқий конференция

17-тур, 27.06.2019

"ДС Юнайтед" - "Орландо Сити" 1:0

Гол: Уэйн Руни 10

Видео

TAS-IX



TAS-IX эмас


Уэйн Руни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.


Айни пайтда Руни МЛС жорий мавсумида 9та гол билан тўпурарлар пойгасида тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан олдинда Карлос Вела ("Лос Анжелес") 16та, Златан Ибрагимович ("Лос Анжелес Гэлакси") 11та ва Жозеф Мартинес ("Атланта Юнайтед") 10та гол билан боришмоқда.


Ўхшаш янгиликлар