ads


Суперлигада ишлаётган барча мураббийлар рўйхати

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 15:42
  • 605
  • 30

Суперлиганинг биринчи давраси тугашига бир тур қолганида жамоаларнинг тенг ярмида истеъфолар кузатилди.

ads

Суперлига-2019: Мураббийлар рўйхати


"Насаф" - Рўзиқул Бердиев


"Қизилқум" — Ҳамиджон Актамов 


"Пахтакор" — Шота Арвеладзе


"Металлург" — Андрей Шипилов


АГМК — Миржалол Қосимов


"Динамо" — Даврон Файзиев 


"Бунёдкор" — Вадим Абрамов 


"Сўғдиёна" — Улуғбек Бақоев


"Бухоро" — Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон)


"Андижон" — Александр Хомяков (Россия)


"Қўқон-1912" — Азиз Тўхтабоев


"Локомотив" — Самвел Бабаян 


"Навбаҳор" — Деян Журжевич (Сербия)


"Сурхон" — Бахтиёр Ашурматов


Жорий мавсум истеъфога чиқарилган мураббийлар рўйхати:


"Сўғдиёна" — Сергей Лушан


"Бухоро" — Бахтиёр Ашурматов 


"Андижон" — Ильдар Сакаев 


"Қўқон-1912" — Нўъмон Ҳасанов


"Локомотив" — Андрей Фёдоров 


"Навбаҳор" — Андрей Канчельскис


"Сурхон" — Андрей Микляев



Суперлига бошлангач мураббий этиб тайинланган

"Сўғдиёна" — Улуғбек Бақоев

"Бухоро" — Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон)

"Андижон" — Александр Хомяков (Россия)

"Қўқон-1912" — Азиз Тўхтабоев

"Локомотив" — Самвел Бабаян 

"Навбаҳор" — Деян Журжевич (Сербия)

"Сурхон" — Бахтиёр Ашурматов


Қизиғи шундаки, ўтган ҳафта истеъфога чиқарилган учала мураббийларнинг ҳам исми — Андрей. Ўтган ҳафта Андрей исмли мураббийлар учун омадсиз келди. Суперлигада ишлайдиган Андрей исмли мураббийлар орасидан фақатгина "Металлург" устози Андрей Шипиловгина истеъфога чиқарилмади. Лекин ўтган ҳафта Шипилов истеъфога чиқарилмаган бўлсада, жамоа "Насаф"дан мағлубиятга учради.

Шунингдек, яна бир қизиқ жиҳат шундаки, Бахтиёр Ашурматов жорий мавсум Суперлигадаги жамоадан истеъфога чиқарилиб, бугун бошқа жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.

Қайд этиш керакки, чемпионат Олий лигадан Суперлигага ўзгаргач фақатгина "Насаф", "Қизилқум"  ва "Пахтакор" мураббийни алмаштиргани йўқ. Қолган барча жамоаларда бу вақт ичида қатор мураббийлар ўзгартирилди. Олий лиганинг охирги мавсумида ва Суперлигада фаолият кўрсатиб келаётган Рўзиқул Бердиев, Ҳамиджон Актамов ва Шота Арвеладзе узлуксиз мунтазам ишлаб келаётган мутахассислар саналишмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар