ads


"Манчестер Сити" футболчиси "Бешиктош"га 2 миллион евро эвазига ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 15:42
  • 497
  • 30

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эльяким Мангала фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

ads

28 ёшли франциялик футболчига Истанбулнинг "Бешиктош" клуби қизиқмоқда. "Шаҳарликлар" уни 2 миллион еврога сотишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мангала 2014 йилда "Порту"дан 40 миллион евро эвазига харид қилинган. Ҳимоячи баҳорда "Сити" билан шартномасини 2020 йил ёзига узайтирган эди.

Мангала фаолиятини "Стандард"да бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилдан "Порту" футболчини харид қилган. 2014 йилда футболчи "шаҳарликлар" эътиборига тушди ва у Англияга кўчиб ўтди. "Манчестер Сити" уни турли йилларда "Валенсия" ва "Эвертон" клубларига ижарага берган.

Мангала 2013 йилдан буён Франция терма жамоаси футболчиси саналади.

Ўхшаш янгиликлар