ads


Роналду FIFA 19 муқовасидан олиб ташланди (фото)

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:40
  • 869
  • 30

EA Sports FIFA 19 таништуривидан беш ой ўтиб ўйин муқовасини янгилади.

"Ювентус" ўйинчиси Криштиану Роналдунинг ўрнига Неймар, Кевин де Брюйне ва Пауло Дибала тасвири қўйилди. Энди улар FIFA 19 нинг юкланиш экранида пайдо бўладилар, бош менюда Роналдунинг ўрнида АҚШ аёллар термаси футболчиси Алекс Морган кўринади.

Бу ребрендингга Роналдунинг зўрлаш айблови сабаб бўлгани айтилмоқда. EA Sports бу тахминни тасдиқламади.

Ўтган йилнинг кузда америкалик модель Кэтрин Майорга портгуалиялик футболчи уни бундан 9 йил аввал зўрлаганини даъво қилиб чиққан эди. Аёл 2010 йилда футболчининг юристлари билан ишнинг "бости-бости" бўлиши учун 375 минг евро олган. 2018 йилда Роналдуни судга берган ва полиция ишни қайта бошлаган.

 

Муқова

 

Юкланиш экрани

 

Меню

 

Ўхшаш янгиликлар