Рабьонинг онаси: "Адриеннинг "Ювентус"га ўтиши? Бу ҳақида гапиришга эрта"

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 00:42
  • 1103
  • 30

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг онаси Вероника Рабьонинг айтишига кўра, клуб раҳбарияти футболчига янги шартнома таклиф қилмаган.

"ПСЖ ўғлимга янги шартнома таклиф қилмаган. Буни мен расман тасдиқлайман. ОАВда Леонардо ўғлим билан учрашиб, янги шартнома таклиф қилганлиги борасида ўқидим. Аммо бу ёлғон.

Унинг "Ювентус"га ўтиши? Ҳали ҳал бўлмаган нарсалар ҳақида гапира олмайман", - деди Рабьонинг онаси.

24 ёшли футболчининг шартномаси 30 июнь куни якунига етади ва у эркин агентга айланади.

Ўхшаш янгиликлар