Испан клуби Зиёш учун 30 млн евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 10:42
  • 1060
  • 30

"Севилья" клуби Голландиянинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёшга қизиқмоқда.

Испанияликлар Марокаш терма жамоаси футболчиси учун 30 миллион евро тўлашга тайёрлар.

Амстердамликлар хавбеки якунланган мавсум Голландия чемпионатида 29та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 16та гол ва 21та ассист бор. Чемпионлар Лигасидаги эса 17та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, "Аякс" ортда қолган мавсумда Голландия чемпионига айланди. Амстердам клуби 34та ўйинда 86 очко жамғарди. Клуб ЧЛ да ярим финалга қадар етиб борди.

Зиёш "Аякс"га 2016 йилда келиб қўшилган. Ундан олдин эса "Твенте" ва "Херенвен" жамоаларида тўп сурган. Унинг "Аякс" билан тузган шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар