"Реал" футболчиси: "Сотилишни хоҳламайман"

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 15:21
  • 1068
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос жамоадан кетмоқчи эмас.

- Сотилишни хоҳламайман. Бироқ, мен ўзимни зарур деб биладиган жойда бўлишни хоҳлайман. Келаси мавсум фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлади деб умид қиламан. Мен буни кўрсатмоқчиман. Мен футбол билан яшайман. Омадсиз йилдан сўнг ҳаммасини тўғирламоқчиман, - дейди Себальос.

Себальос якунланган мавсум клубда 34та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3та гол ва 2та ассист бор. Футболчининг "Реал" билан тузган шартномаси 2023 йил ёзда ўз якунига етади. 

Ўйинчининг трансфер нархи ҳозирда 30 миллион еврони ташкил этади.

Футболчи "Реал"га "Бетис" таркибидан келиб қўшилган эди. У 2018 йилдан Испания терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.


Ўхшаш янгиликлар