ads


Ван-Биссака деярли МЮда, унинг охирги 3 куни суратларда

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 18:21
  • 512
  • 30

Охирги бир неча кунда "Кристал Пэлас" ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Ван-Биссаканинг МЮга ўтиши анча тезлашиб кетди.

ads

Катта эҳтимол "Қизил иблислар" футболчи учун лондонликларга 50 миллион фунт тўлаб беради. Қуйида Аароннинг охирги 2 кундаги саргузаштларини суратлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.

26 июнь куни тонгда Ван-Биссаканинг "Лоури" меҳмонхонасидаги суратлари тарқалиб кетди.

"Лоури" МЮ уй ўйинларидан олдин жойлашадиган меҳмонхона.


27 июнь куни Аарон Ван-Биссаканинг Каррингтон (МЮнинг базаси)га келаётгани Британия нашрлари сураткашларининг обьективларига тушди.


27 июнь (кеча)нинг ўзида ўнг қанот ҳимоячиси клуб студиясига махсус фотосессияда иштирок этаётгани акс этган расм ҳам пайдо бўлди.


28 июнь (бугун) Ван-Биссака "Манчестер Юнайтед"да қайси рақамда тўп тепиши ҳақида ҳам маълумотлар тарқалди. "Sky Sports"нинг хабар беришича, ҳимоячи янги жамоасида 29-рақамда тўп тепади.


21 ёшли футболчи "Кристал Пэлас"да ҳам айнан 29-рақамда ўйнаган.


Бонус! Аароннинг болаликда тушган сурати ;)


Ван-Биссаканинг МЮга ўтиши аниқ бўлди

Ўхшаш янгиликлар