ads


"Рома"га "Ювентус" ҳужумчиси керак

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 18:42
  • 553
  • 30

"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.

ads

Хабарларга қараганда, аргентиналик футболчини римликларнинг янги бош мураббийи Паулу Фонсека ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Қайд этиш керакки, "Рома" футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши мумкин.

31 ёшли ҳужумчи Аргентинанинг "Ривер Плейт" тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. 2007-2013 йилларда Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаганидан сўнг "Наполи" футболчини сотиб олган. Шундан сўнг, туринликлар уни сотиб олиб, турли йилларда "Милан" ва "Челси"га ижарага берган.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар