ПСЖга Бонуччи керак

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 12:21
  • 1088
  • 30

"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ПСЖ қизиқишлари доирасига кириб қолди.

Парижликлар 32 ёшли италиялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. ПСЖ уни шу ёздаёқ клубга олиб келмоқчи.

Бонуччи "Интер"да фаолиятини бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчи ҳисобланади. "Ювентус"дан олдин эса "Тревизо", "Пиза", "Бари" ва "Милан" жамоаларида ўйнаган.

Футболчи 2010 йилдан Италия терма жамоаси футболчиси саналади.

Ҳимоячи якунланган мавсум барча турнирларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар