ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамликни давом эттирадими?

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 12:42
  • 1022
  • 30

Айни дамда ЎФА раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари ўртасида мулоқот ўтказилмоқда.

Мулоқот давомида журналистлар ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовга қуйидаги савол берилди:

- Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини давом эттирадими?

- Бошида давом эттираман деб ўйлаган эдим. Аммо футболни ичига кирганимдан кейин тушундимки, бу жуда қийин экан. Бир вақтнинг ўзида иккита қуённинг кетидан югурадиган бўлсангиз, иккаласини ҳам қўлдан бой беришингиз мумкин. Олдимдаги энг асосий мақсад - ўзбек футболи ҳақида бош қотириш. Менга халқаро фаолиятимни давом эттириш имконияти берилди, аммо вақт кам. Бир ишга қўл урдикми, боримизни беришимиз керак. Шу боис ҳозирча ҳакамлик фаолиятда танаффусга чиқдим - дея саволга жавоб берди Рашван Эрматов.

Ўхшаш янгиликлар