ads


"Барселона" Ракитични МЮга 50 миллион еврога сотишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 14:00
  • 713
  • 30

"Барселона" ярим ҳимоячи Иван Ракитични 50 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га сотишга тайёр.

Инглиз клуби раҳбарияти "Барселона" вакиллари билан учрашишди ва футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилишди. Каталония клуби эса бу таклифга рад жавобини берди.

Испан жамоаси 31 ёшли Ракитични 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Қайд этиш керакки, МЮ хорватиялик футболчини "Ювентус" ёки "Реал"га ўтиши мумкин бўлган Поль Погбанинг ўрнига номзод сифатида қарашмоқда.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 67та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар