"Бавария" Канселунинг "Манчестер Сити"га ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 18:21
  • 1038
  • 30

"Ювентус" ҳимоячиси Жоау Канселу АПЛга эмас, Бундеслигага ўтиши мумкин.

"Ювентус" португалиялик футболчисини 60 миллион еврога баҳолаган. Ҳозиргача ҳимоячига "Манчестер Сити" бош давогар эди. Аммо, Англия чемпиони битимга туринликларни умуман қизиқтирмаётган Данилони қўшишмоқчи.

Шу билан бирга, "Бавария" "шаҳарликлар" билан бўлаётган вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. "Бавария" керакли пулни "жонли маҳсулот"сиз таклиф қилмоқчи.

Рақобатчилар орасида МЮ ҳам бор эди, бироқ "қизил иблислар" Аарон Ван-Биссака учун 50 миллион фунт ишлатиб бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар