Бабаяннинг дебюти омадли бўлди. "Локомотив" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 20:00
  • 1038
  • 30

Суперлиганинг 13-турида ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг 10-дақиқасида Искандеровнинг узатган пасидан кейин Аманов тўпни ерга туширмасдан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

15-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг зарбасини Илёсов қайтарди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

56-дақиқада Иззат Абдуллаевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. 61-дақиқада Анзур Исмоиловнинг боши билан зарбасини Митрович ушлаб олди.

88-дақиқада Игорь Йеличнинг узатган тўпини Сардор Мирзаев рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди - 1:0. 

Кейинги дақиқада Жамшид Искандеров рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг гол урди - 2:0. 


18:00 - ЛОКОМОТИВ — СЎҒДИЁНА  - 2:0
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Диёр Имомхўжаев.

Голлар: Сардор Мирзаев 88, - 1:0 (Игорь Йелич). Жамшид Искандеров 89, - 2:0.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров (Игорь Йелич, 68), Жамшид Искандеров, Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Ислом Тўхтахўжаев, Йован Докич (Диёржон Туропов, 76), Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Арсланмират Аманов, Владислав Фомин (Сардор Мирзаев, 46). 

Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Амонов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев, . 


"Сўғдиёна": Милан Митрович, Искандар Шайкулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Хасанов, Шохруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Достон Тошматов (Иззатилла Абдуллаев, 33), Шерзод Шакиров, Никола Милинкович, Шахбоз Жўрабеков.

Захира: Ширинбой Абдуллаев, Санжар Рашидов, Сирож Мелиев, Ойбек Нурматов, Муҳаммад Йўлдошев, Давронбек Умиров, Диан Талхатов, Даниель Насриддинов. 

Огоҳлантиришлар: Искандар Шойқулов 31, Шоҳруз Норхонов 90.



Ўхшаш янгиликлар