Азиз Тўхтабоев: "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнаганимизда ютардик"

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 21:42
  • 1196
  • 30

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Азиз Тўхтабоев иштирок этди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашув тугашига 20 сония қолганида гол ўтказиб ютқазиб қўйдик.

Лига Кубогидаги ўйин билан бугунги ўйинни таққослаб бўлмайди. Ўшанда "Пахтакор"нинг 6-7 нафар футболчи терма жамоада эди. Шу боис бизнинг йигитларда босим йўқ эди. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. Уйдаги ўйинларда йигитларда босим бўлмоқда. Агар қўрқмай ўйнаганимизда ютиб ҳам кетишимиз мумкин эди.

Бугун таркибимизда ким яхши ўйнади? Шаҳбоз Эркинов, гол урди ва ҳимояга ҳам кўп ёрдам берди.

Олдинда Лига Кубоги доирасидаги "Локомотив" билан баҳсда асосий таркиб футболчиларимизга дам берамиз. Асосан ёш футболчиларга имконият берамиз. Ёшлар мана шундай мусобақаларда ўйнашмаса қачон ўйнашади?

Қўқонлик мухлислар биз учун биринчи рақам! Ҳамиша мана шундай қўллаб-қувватлаб туришса кейинги ўйинларда худо хоҳласа ғалаба қозонамиз", - дейди Азиз Тўхтабоев.



Ўхшаш янгиликлар