Искандар Сиддиқжонов: "Оқ-тепа"нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш"

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 22:21
  • 1059
  • 30

А ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Нефтчи" (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар футболчиси Искандар Сиддиқжонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги рақибимиз "Нефтчи" бой тарихга эга, кучли жамоа, улар ҳар доим совриндорлар каторидан жой олиб келишган. "Оқ-тепа" жамоасини олдидаги вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, А ПРО-Лигада юқори ўринларни эгаллашдан иборат.

Ҳар бир футболчи ўз ватани терма жамоасида ўйнашни орзу қилади. Мен ҳам келажакда Суперлига жамоаларида ўйнаб, ўйинимни янада кучайтириб Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп суришни мақсад қилганман. Жамоамиз мухлисларидан доим бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлардим, биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз, эришган ютуқларимиз уларники.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар