“Интер” Бэйлни ижарага олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 07:42
  • 1164
  • 30

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоа билан хайрлашиши мумкин.

«Sport Mediaset»нинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига “Интер” қизиқмоқда. 29 ёшли футболчи “кўк-қоралар” раҳбарияти билан учрашиб, шартнома бандлари бўйича музокара ўтказган.”Интер” футболчини “Реал”дан ижарага олиши кутилмоқда.

Илгарироқ “Реал” мураббийи Зидан футболчини 8 июлдан бошланадиган мавсумолди йиғинларга жалб этиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Қироллик клуби раҳбарияти эса ҳалигача футболчини сотиб юбориш ниятидан қайтгани йўқ. Мадридликлар уэлслик футболчининг трансфер бозоридаги қиймати ҳали ҳануз баланд эканлигига шубҳа қилишмаяпти.

29 ёшли Бэйл жорий мавсумда Испания чемпионатида 29 та учрашувда (21 тасини асосий таркибда бошлади) майдонга тушиб, саккизта гол уришга эришди ва уч марта самарали тўп узатишни амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Ўхшаш янгиликлар