“Интер” Лукакуни сотиб олиш учун икки футболчидан воз кечмоқчи

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 10:00
  • 973
  • 30

Миланнинг “Интер” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида икки футболчисини сотиш ниятида.

Икки футболчининг трансферидан тушган маблағни миланликлар МЮ форварди Ромелу Лукакуни сотиб олишга сарфламоқчи, дея хабар бермоқда Daily Mail.

“Интер” сотмоқчи бўлган икки нафар футболчи булар бразилиялик ҳимоячи Далберте ва португалиялик ярим ҳимоячи Жоау Мариу. Бу икки футболчини 45 миллион еврога сотишмоқчи.

“Интер” айни пайтда Лукакуни сотиб олишга асосий харидор бўлиб турбди. Илгарироқ “қизил иблислар” белгиялик 26 ёшли футболчини 84 миллион еврога сотишлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Ўхшаш янгиликлар