ads


Расман: "Атлетико" сардори бошқа клубга ўтди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 10:42
  • 548
  • 30

Ҳимоячи Диего Годин "Интер" ўйинчисига айланди.

Бу ҳақда миланликларнинг расмий "Twitter" саҳифаси хабар тарқатди. 33 ёшли уругвайлик футболчининг "Атлетико" билан шартномаси тугагач, у эркин агент сифатида Италия клуби билан шартнома имзолади.

Годин фаолиятини аввалига Уругвайнинг "Серро" клубида бошлаган. 2006-2007 йиллар давомида "Насьональ"да тўп сурганидан сўнг Испаниянинг "Вильярреал" клуби футболчини сотиб олган.

Ҳимоячи 2010 йилдан буён "Атлетико" шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Футболчи якунланган мавсум "матрасчилар" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар