ads


Винисиус Жуниор: "Мен "Реал"да Роналдунинг ўрнини эгаллашим керак"

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 11:21
  • 542
  • 30

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

"Мен ҳар доим Зидан билан гаплашаман ва у менга доим кучайишим кераклигини айтади. Мен ёшман, аммо танимаган одамларимнинг маслаҳатларини эшитмайман. Мен Европага кўчиб ўтиб тўғри иш қилдим деб ўйлайман. Криштиану Роналду? У клуб афсонаси. Мен эса унинг ўрнини эгаллашим керак. Жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келган барчасини қиламан", - дейди футболчи.

Бразилиялик футболчи жорий мавсум барча турнирларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус "Реал"га "Фламенго" таркибидан келиб қўшилган ва шу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади.


Ўхшаш янгиликлар