Расман: Туркиялик 19 ёшли футболчи "Шальке"га ўтди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 11:42
  • 1460
  • 30

Ҳимоячи Озан Кабак "Шальке"га ўтди.

Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар тарқатди. У олдинроқ "Штутгарт"да ўйнаган.

- Биз ўз таркибимизга Европанинг энг истеъдодли футболчиларидан бирини қўшиб олганимиздан мамнунмиз. Таниқли клубларнинг таклифларига қарамай, Озан Кабак "Шальке"га ўтишни маъқул топди, - дейди спорт директори Йохен Шнайдер. - Мен бош мураббий Давид Вагнер ва техник директор Михаэль Решкеларни Озан "Шальке"га ўтиши тўғри қадам деб ҳисоблагани билан табриклайман.

19 ёшли Кабак шу йил январ ойида "Галатасарой"дан "Штутгарт"га ўтган эди. У жамоаси таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар