Жиянов "Олимпик"ка қайтди, Жалолиддинов ҳам шу ерда. Тимур Кападзе шогирдларининг машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

  • Mr.NoBoDy 25.01.2023 00:50
  • 483
  • 30

Суперлига клублари бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

24 январдан "Олимпик" жамоаси Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичи ҳисобланади. Бироз аввал Тимур Кападзе жамоасига оид хабарларни чоп этган эдик.

ФОТО  Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди

Бу "Олимпик"нинг қисқа танаффусдан кейинги илк машғулоти бўлгани сабаб футболчилар фақатгина югуриш ва чигалёзди машқлар билан чекланишди. Эртадан тўлақонли машғулотлар бошланади. "Олимпик"нинг Тошкентдаги машғулотлари 26 январга қадар давом этади. Шундан кейин йиғин Анталияга кўчади. У ерда жамоа 27 январдан 15 февралга қадар бўлади.

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

"Олимпик"нинг машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов


"Олимпик"нинг машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Ўхшаш янгиликлар