Мбаппе Франция кубогида Папеннинг рекордини такрорлади ва ПСЖда Каванининг рекордига яқинлашди

  • Mr.NoBoDy 25.01.2023 08:50
  • 540
  • 30

Франция кубоги 1/16 финалида ПСЖ 7:0 ҳисобида қуйи дивизион жамоаси “Пей Де Кассель”ни тор-мор этди.

Учрашувда пента-трикка эришган Килиан Мбаппе мусобақадаги умумий голларини 29 тага (25 баҳсда) етказиб, бу борада кубок тўпурари Жан-Пьер Папеннинг рекордини такрорлашга эришди.

Бундан ташқари, 24 ёшли француз ПСЖдаги голлар сони бўйича рекордчи бўлган Эдинсон Каванига (196 та) етишига 4 та тўп киритиши қолди.

Ўхшаш янгиликлар