ads


"Реал" "Ливерпуль"га Мане учун Асенсиони таклиф қилмоқда

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 14:21
  • 522
  • 30

"Реал" "Ливерпуль" форварди Садио Манени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Мадрид клуби футболчини Марко Асенсио билан алмаштиришга тайёр.

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳам Асенсиога қизиқмоқда ва Мане билан хайрлашишга тайёр.

Асенсио якунланган мавсум "Реал" либосида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассистга эришган. transfermarkt.de 23 ёшли испанияликни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2023 йил 30 июнда ўз якунига етади.

Мане 2018/19 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 50та ўйина майдонга тушиб, 26та гол ва 2та ассистга эришган. 27 ёшли сенегалликнинг трансфер нархи transfermarkt.de томонидан 120 миллион еврога баҳоланган. Унинг Англия клуби билан тузган шартномаси 2023 йил 30 июнда тугайди.

Ўхшаш янгиликлар