Расман: Оби Микел "Трабзонспор"га ўтди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 15:00
  • 1004
  • 30

Ярим ҳимоячи Жон Оби Микел эркин агент сифатида "Трабзонспор"га ўтди.

Бу ҳақда турк клуби расмий сайти хабар бермоқда. 32 ёшли нигериялик клуб билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади.

Оби Микелнинг сўнгги клуби "Мидлсбро" бўлган эди. Футболчи 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Хавбек 2006 йилдан 2017 йилгача "Челси"да ҳаракат қилган. У лондонликлар билан биргаликда 2 карра Премьер-лига чемпионлиги, 4 карра Англия кубоги, шунингдек 2011/12 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.

Ўхшаш янгиликлар