ads


Буффон нега "Ювентус"га қайтмоқчи?

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 16:21
  • 555
  • 30

Жижжининг бир йил ичидаги ҳаракатларини қаттиқ танқид қилмаслик зарур.

Ўтган ҳафта “Ювентус” мухлислари италиялик журналистлар қандай янгиликлар ҳақида айтишар экан деб кутиб ўтиришган бир пайтда, кутилмаган бир мавзу барчанинг эътиборини тортди – “Буффон “Ювентус”га ўтишга тайёр”.

Футбол оламининг реакцияси

Буффон қайтиши ҳақидаги хабар бир неча соат ичида долзарб, энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди ва ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади. Бир дақиқа ичида мухлислар икки қисига бўлинди: бу хабардан боши кўкка етганлар ва бундан ғазабланганлар.

Бундан бахтиёр бўлган мухлислар Жижжининг Франциядаги чиқишларини кузатиб борган ва ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда уни Туринга қайтишини сўраб, шунга умид қилган тиффозилар эди. Бу хабардан жаҳли чиққанларнинг эса даъвоси деярли бир хил эди: Буффоннинг хайрлашув учрашувида кимдир бу қароридан қайтишини сўраб, унга умид билан боққан ва натижада уни ёмон кўриб қолганлар эди. Чунки ҳаммаси улар кутгандек бўлмаган. Кимдир эса агар Жижжи қайтса, Перин сотиб юборилади деганлар (сабаби у мавсум охирида жароҳат олган). Баъзилар эса италиялик ўтган йили ПСЖга ўтиб кетганини ҳамон ҳазм қилолмай, уни кечира олмаётган мухлсилар эди.

“Юве” мухлиси бўлмаган баъзи футбол ишқибозлари ҳам юқоридаги фикрларга қўшилишларини таъкидлашган. Қисқасини айтганда, кўпчилик ижтимоий тармоқлар орқали Буффонга бўлган нафратини очиқчасига ошкор этди.

Жижжи нега  кетган эди? Бу нормал ҳолат

Жанлуижжидан фаолиятини якунлашини кутиб туришган бир вақтда, у ПСЖ сафига ўтишини маълум қилди. Ёдингизда бўлса, хайрлашув кечаси ҳиссиётларга бой тарзда ўтган. Аммо ўша вақт унга таклиф қилинган раҳбариятдаги лавозим натижаси нима бўлишини Буффон ҳам, Аньелли ҳам яхши биларди: Жижжи ҳамон ўзини футболчи деб ҳис қилар ва бу касбдан кетиш нияти йўқ эди.

Ҳаммага бирдек муомала қилиш ва садоқатли бўлиш спортда кам учрайди. Шу боис, инсоннинг бу сифати жуда юқори баҳоланади. Айниқса футболда!!! Шунинг учун, фаолиятини асосан битта клубда ўтказган ўйинчиларни кўпроқ яхши кўришади. Айтайлик, сиз бир клубда 20 йил ўйнаб, обрў-эътиборга эга бўлдингиз. Аммо бунинг бир хавфли жиҳати бор: кутилмаган вақтдаги бир қарорингиз туфайли, сиз омма нафратига дучор бўлишингиз мумкин.

Қабул қилинган қарорлардаги камчилик ва хатоларни излаш — оддийдек туюлади. Аммо бу жуда керакли ишлардан бири. Танқид ва танқидчиларга доимо эхтиёж бўлган. Бўлаётган ишларни барча кўриб туради. Лекин шундай бўлса-да, инсонлар барчаси содда, оддий тилда тушунтириб берилишини истайди. Буффон билан боғлиқ вазият ҳам айнан шундай типга киради.

Янги нарса эга бўлиш, буни чин дилдан хоҳлаш нормал ҳолат. Дунёни кўриш, ўз устида ишлаб, ривожланиш ҳам оддий ҳол. Жанлуижжи ватанидан ташқарида ўйнашни хоҳлаётганини ҳеч қачон яширмаган. Буффон Италиянинг гранд жамоаси сафида 18 йил давомида бу орзусини амалга ошириши учун бир неча бор имкониятга эга бўлган. Лекин ҳар сафар “Юве”да қолишни маъқул кўрган. Агар бошқа мавсум у клубдан кетганида, мухлислар анча кўпроқ йиғлаб, бундан ҳайрон бўлган ҳам бўлар эдилар. Шундай экан, Жижжи ПСЖга ўтиши – оддий одам клубига кўрсатган максимал даражадаги содиқлиги ифодасидир.

Жижжи нега қайтяпти? Бу ҳам нормал ҳолат

Ҳаммаси оддий.

Буффоннинг чет элдаги сафари ўз ниҳоясига етди. Жижжининг кетганига асосий сабаблардан бири у захира дарвозабони бўлишга тайёр эмас эди. Энди эса тайёр. У клуб афсонаси экани ҳисобга олинмаган тақдирда ҳам, “Ювентус” ажойиб бэкап-дарвозабонни қўлга киритади (бунга қадар бу роль учун Пеп Рейнани таклиф қилишмоқчи эди).

Буффон ҳақида берилган энг кўп саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз:

1. Буффон умрбод футбол ўйнамоқчими? Қачон фаолиятини якунлайди?

Турин жамоаси ишларига анча яқин бўлган журналист Ромео Агрестининг маълумотларига қараганда, Жижжи клуб билан бир йиллик шартнома тузар экан. Бир мавсумдан кейин эса раҳбариятда Недвед билан биргаликда фаолият юритади. Лекин италиялик қайси лавозимда ишлаши ҳали аниқ эмас.

2. Буффон туфайли Италиянинг энг иқтидорли дарвозабонлардан бири – Перин жамоадан кетади. Бу катта йўқотишми?

Йўқ. Перин — Щенсный билан рақобат қилиши учун сотиб олинган эди. Поляк дунёнинг энг яхши посбонлари даражасидаги ўйин намойиш эта олди. У жамоада фойдали экани билан Криштианудан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Айнан Войцех келгусида “Юве”нинг асосий посбони бўлиши мумкин. Перин эса кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди: 26 ёшли дарвозабон жуда кўп жароҳат олди. Аслида Маттиа 1-рақамли посбон бўлиши керак эди, аммо у “Юве” даражасига ҳали ета олгани йўқ.

3. Буффонда мотивация борми?

Албатта! Паоло Мальдини А Сериядаги ўйинлар сони бўйича рекорд натижани қайд этганидан хабардорсиз. Жижжи ўша рекорд натижага етиши учун яна саккиз учрашув ўтказиши кифоя. Бу унинг мақсади. Шу ўринда бир нарсани айтиш жуда муҳим: агар  Буффон жамоаси 2006 йил Б Серияга тушиб кетмаганида, “Милан” собиқ сардорининг рекордини аллақачон янгиланган бўлар эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Ўхшаш янгиликлар