ads


"Насаф" клуби тизимида ўзгариш: спорт директори "Андижон"га кетди, янги номзод аниқ

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 18:00
  • 575
  • 30

Қаршининг "Насаф" клубида спорт директори лавозимида фаолият юритган украиналик мутахассис Николай Минчев кеча қаршиликлар билан расман хайрлашди.

Ўз вақтида "Насаф" сафида тўп тепган собиқ ҳимоячи Николай Минчев Виталий Нидан кейин маълум вақт клубда спорт директори лавозимида ишлади.

Хабарингиз бор, кўп йиллар "Насаф"да спорт директори бўлиб ишлаган Виталий Ни ўтган йили Шамиль Ярулин менежерликдан кетганидан сўнг клубни тарк этганди. Виталий Ни "Насаф"дан кетиб "Қўқон-1912" клубида иш бошлаганди. Куни кеча "Насаф"ни тарк этган яна бир спорт директори ҳам водийдан қўним топди.

Яқиндагина "Андижон"га бош мураббий этиб тайинланган Александр Хомяков Николай Минчевни ўз олдига чақирди ва украиналик мутахассис клубда спорт директори лавомизида иш бошлаши кутилмоқда.

"Насаф"да бўшаб қолган спорт директори лавозимига клуб тизимида кўп йиллардан буён хизмат қилиб келаётган тажрибали мутахассис Юнус Набиев қўйилиши кутилмоқда. Охирги йилларда маркетинг ва матбуот хизмати бўлимларини бошқарган Юнус Набиев эндиликда спорт директори лавозимига ўтиришга асосий номзод.

Ўхшаш янгиликлар