ads


Де Лигтнинг трансферидан Райола қанча ишлаб олиши маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 19:42
  • 615
  • 30

"Аякс" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт "Ювентус"га ўтишга яқин турибди.

"Calciomercato"нинг "La Stampa"га асосланиб берган хабарига кўра, 19 ёшли футболчининг агенти ушбу трансфернинг ортидан 11 миллион евро ишлаб олади. Бу трансфер нархининг (70 миллион евро) тахминан 15 фоизи дегани.

Олдинроқ голландиялик футболчи "Ювентус" билан 5 йиллик шартномага имзо чекиши ва унда йилига 12 миллион евро маош олиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар