Расман: "Саутгемптон" клуби "Ливерпуль" форвардини сотиб олди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 00:42
  • 1036
  • 30

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэнни Ингз тўлақонли "Саутгемптон" аъзосига айланди.

У 2018/19 йилги мавсум ижара асосида ушбу клуб сафида тўп тепаётганди. Саутгемптонликлар Ингснинг трансфери учун "қизиллар"га 20 млн. евро ўтказиб беришди. 26 ёшли футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик келишувга эришган. 

Эслатиб ўтамиз, Дэнни Ингз якунланган мавсум "Саутгемптон" либосида АПЛ доирасидаги 24 баҳсда қатнашиб, 7 гол уришга ва учта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлганди. 

Ўхшаш янгиликлар