Расман: "Атлетико" навбатдаги футболчини сотиб юборди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 01:00
  • 1184
  • 30

"Атлетико" вингери Желсон Мартинш 35 млн. евро эвазига "Монако"га трансфер қилинди.

Мартинш январь ойидан бошлаб ижара асосида "қизил-оқлар" сафида ҳаракат қилаётганди. Томонлар беш йиллик келишувга эришди. Қайд этиш жоизки, "матрасчилар" 2018 йилда португалиялик форвардни "Спортинг"дан айнан 35 млн. эвазига сотиб олганди. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи Франция клуби сафида ўтказган ярим мавсумида 17 баҳсда қатнашди ва гол+пас системаси бўйича  ўз ҳисобига 4+4 натижани ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар