Шуҳрат Садирдинов: “Ғиждувон”да молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ”

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 11:00
  • 1132
  • 30

B ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган “Ғиждувон” - “Орол” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Шуҳрат Садирдинов сайтимизга интервью берди.

“Авваламбор учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин қийин бўлгани йўқ. “Орол” жамоасини кучли эканлигини билардик, шу сабаб учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Мураббийимиз Асқар Умаров қўл остида учрашувларга турлича тактик схема билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бугун ҳам мураббийимизларимизнинг ўйинга тайёрлаган режаси иш бериб, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

“Орол" жамоаси ҳақида тўхталадган бўлсам, бу жамоанинг “Янгиер” жамоаси билан ўтказган ўйинларини кузатиб, кучли жамоа эканлигига гувоҳ бўлган эдик. Жамоамиз таркибида йўқотишлар мавжуд бўлса ҳам, бугунги учравувда ғалаба қозонишни уддаладик.

“Ғиждувон" жамоасига жорий мавсумда раҳбарият томонидан B ПРО-Лигада ғолиблик учун курашиб, мавсум якунида А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Жамоамизда молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ. Ўз навбатида бизга яратиб берилаётган шароит учун жамоамиз бошлиғи Маъмур Отақуловга жамоамиз футболчилари номидан минатдорчилик билдираман. Насиб бўлса жамоамизни келажакда Суперлигага олиб чиқмоқчимиз”, - дейди Шуҳрат Садирдинов.


Бекзод Толибов ёзиб олди


Ўхшаш янгиликлар