Адриен Рабионинг "Ювентус"да нечанчи рақам остида ўйнаши маълум

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 15:00
  • 1301
  • 30

"Ювентус" яқиндагина франциялик футболчи Адриен Рабионинг трансферини эълон қилган эди.

У туринликлар либосида 25-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

24 ёшли хавбек эркин агент мақомида туринликлар сафига келиб қўшилди. У аввалги жамоаси ПСЖда 2012-2019 йиллар оралиғида ўйнаган.

Аввалроқ, ярим ҳимоячининг "Юве"да йилига 7 млн евро маош олиши, шунингдек унинг трансфери билан шуғулланган онаси Вероника Рабио эса 10 млн. евро миқдоридаги маблағга эга бўлиши айтилган эди.


Ўхшаш янгиликлар