Лига Кубоги превьюси: "Бухоро" - "Пахтакор"

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 15:21
  • 1012
  • 30

"Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати эртанги Лига Кубоги доирасидаги "Бухоро"га қарши ўйинга превью тақдим этди.

"Пахтакор" Лига Кубоги 2-тур доирасида 3 июль куни "Бухоро" меҳмони бўлади.

Илк бор ўтказилаётган мусобақа доирасида жамоалар биринчи марта тўқнаш келишади. Биринчи турда "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. "Бухоро" эса сафарда "Локомотив"дан 1:2 натижаси билан мағлуб бўлган. Бўлажак ўйиндаги ғалаба жамоаларда кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақланиб қолади.

Ўзбекистон Кубогида жамоалар 5 ўйин ўтказишган. Унда "Шерлар" 3 ғалаба ва 2 мағлубиятни қайд этишган. "Пахтакор" 11 гол уриб, дарвозасидан 5 тўп ўтказиб юборган.

Жамоалар сафида дисквалификация сабабли баҳсни ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.

"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги Лига Кубоги беллашуви 3 июль, чоршанба куни соат 20:00да "Бухоро" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар