ads


Тите: "Мессини ёпиб бўлмайди, уни фақат секинлаштириш мумкин"

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 16:21
  • 553
  • 30

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Копа Америка-2019 ярим финали доирасида Аргентинага қарши кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдирди.

"Биз фақатгина аргентиналикларнинг индивидуал ўйинлари ҳақида гапирмаяпмиз. Улар жамоа сифатида ҳам ўсишди.

Мессини ўйиндан ўчириб қўйиб бўлмайди, йўқ. Уни секинлаштириш мумкин, лекин унинг ҳаракатларини тўлиқ чеклаш - йўқ.

Шунингдек, Коутиньони ҳам тўлиқ ёпиб бўлмайди, Фирмино, Давид Нересни ҳам. Қайсидир вазиятда улар ҳал қилувчи ҳаракатни амалга ошира оладилар", - деди Тите.


Бразилия- Аргентина учрашуви эртага тонгда Тошкент вақти билан 05:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар