ads


Расман: Эмре Белезоғлу "Фенербахче"га ўтди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 16:42
  • 542
  • 30

Ярим ҳимоячи Эмре Белезоғлу фаолиятида 3 марта "Фенербахче" клубига ўтди.

Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар тарқатди. 38 ёшли футболчи 1 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Белезоғлу олдин ҳам "Фенербахче"да 2008-2012 ва 2013-2015 йиллар давомида ўйнаган.

У шунингдек Истанбулнинг "Галатасарой", Миланнинг "Интер", "Ньюкасл", "Атлетико" клубларида ҳаракат қилган. 2015 йилдан буён "Истанбул Башакшехир" шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Футболчи 2000 йилдан буён Туркия терма жамоасида ўйнамоқда.

Белезоғлу якунланган мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар