ОКМК Қозоғистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 08.02.2023 20:00
  • 405
  • 30

Туркияда йиғин ўтказаётган Олмалиқнинг ОКМК клуби Қозоғистоннинг "Атирау" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Мазкур баҳснинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса Боакье, Ғиёсов ва Абдуллаев томонидан киритилган тўплар Миржалол Қосимов шогирдларига йирик ғалабани тортиқ қилди.


ОКМК 3:0 "Атирау"

Голлар: Боакье (49), Ғиёсов (70), Абдуллаев (80)

ОКМК (5-2-2-1) — Эргашев - Рукҳадзе, Раҳмонов, Исмоилов, Муҳаммад Салем, Денисов - Абдуллаев, Рустамов - Ғиёсов, Хақназарий - Боаке.

Захирадан майдонга тушганлар: Бегимов, Ҳасанов, Қосимов, Суннатов, Эрматов, Башриддинов

"Атирау": Хаткевич, Степанов, Бисси, Жумаханов, Набиханов, Антанавичюс, Жуматов, Такулов, Имери, Жагоров, Вмиртаев

Ўхшаш янгиликлар