ads


«Лион» президенти: «Месси касал бўлиб қолса яхши бўларди»

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:40
  • 772
  • 30

«Лион» президенти Жан-Мишель Оляс «Барселона»га қарши кечадиган Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал ўйини олдидан рақиб жамоа сардори Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«2004 йилда таркибида Роналду бўлган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнагандик. Ўшанда Криштиану шунчаки "ракета" эди. Шунингдек, Бекхэм ва Месси каби йигитларга қарши майдонга тушганмиз. Аргентиналик футболчи бизга қарши ўйинларда унчалик яхши ҳаракат қилмаган. Месси шамоллаб қолса, биз учун жуда яхши бўларди», – деди «Лион» президенти.

Эслатиб ўтамиз, «Лион» – «Барселона» баҳси бугун — 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. Жавоб ўйини эса 13 март куни «Камп Ноу»да ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар