Обид Худоёров: "Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва шунинг учун ютқаздик"

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 20:42
  • 1182
  • 30

"Қизилқум" бош мураббийи Обид Худоёров "Бунёдкор" клубига учралган мағлубият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Чиройли ўйин бўлди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар вужудга келди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва шунинг учун ютқаздик", - дея ўйин ҳақида қисқача фикр билдирди "Қизилқум" бош мураббийи Обид Худоёров.


-Ўйин жиҳатдан жамоа яхши ҳаракат қилмоқда. Лекин натижага ҳавас қилиб бўлмайди, нима сабаб бўлмоқда?

- Вазиятларни голга айлантириш бўйича муаммоимиз бор. Ҳужум чизиғидаги муаммони айтмаса, йигитларга бошқа эътирозим йўқ.

- Нимани ўзгартириш керак? Ҳамма гап футболчилардами ёки мураббийларнинг иши ҳам қониқарлимасми?

- Мураббийлар ишлаяпти. Вазиятлар ярата оляпмизми, демак биз тўғри ишлаяпмиз. Ҳозир энди иккинчи давра бошлангунича янги футболчиларни клубга жалб этиш ниятидамиз. Буни вақт кўрсатади. 

- Ҳозирги ҳолатда клубни қайси футболчилар билан кучайтириш мумкин?

- Ҳужум чизиғида муаммоалар бўлгани учун албатта ҳужумчи олишни режалаштирмоқдамиз. Умид қиламизки, яхши савиядаги футболчини олиб келамиз,- дейди Обид Худоёров.  


Ўхшаш янгиликлар