ads


Вадим Абрамов: "Лига кубоги яхши мусобақа, лекин..."

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 21:00
  • 542
  • 30

Ўзбекистон Лига кубоги 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун камроқ майдонга тушаётган футболчиларга имконият бердик. Менимча натижа адолатли. Биринчи бўлиб гол ўтказганимизга қарамай йигитлар характер кўрсатишди ва ғалаба қозонди.

Лига Кубоги яхши мусобақа. Шунчаки ушбу ўйинлар ёзда, Суперлига танаффусига тўғри келиб қолгани ноқулайлик туғдирди холос. Мусобақада олти ўзгариш қилиш ҳақида ўйлашганди. Менга қолса танаффусда 3 нафар ўзгариш ва қолган 3 ўзгаришни ўйин пайтида амалга оширилса яхши эди. 

Албатта трансферлар ойнаси вақтида ўзгаришлар бўлади. Қайсидир ўйинчилар кетади, қайсидир ўйинчилар келади. 

Ёзги трансфер ойнасида яхши ҳужумчи топиш қийин. Уларнинг шартномаси бор ва бизнинг молиявий имкониятимиз билан бундай ўйинчини қўлга киритиш қийин. Ўзимизниг йигитлар гол уришмоқда-ку. 

Танаффусда хорижда йиғин ўтказиш режамизда бор. Агар бу амалга ошса яхши бўларди. Чунки ёш футболчилар кучли клубларга қарши ўйинларда ўзларида кўпроқ ишонч ҳосил қилишади", - дейди Вадим Абрамов.


Ўхшаш янгиликлар