"Тоттенхэм" 1,5 йил ичида илк бора трансферларни амалга оширди ва уларнинг бири клуб тарихида рекорд ўрнатди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 23:00
  • 1080
  • 30

«Лион»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тонги Ндомбеле фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттиради.

Франциялик футболчи клуб учун рекорд сумма 65 млн. евро эвазига «шпорлар» сафига келиб қўшилди. Томонлар 5 йиллик келишувга эришган бўлиб, шартнома бандларидан бирида уни бир йилга узайтириш ҳам кўзда тутилган.

Ндомбеле «шерлар» сафида ўтган мавсум 47 баҳсда қатнашиб, 3та гол уришга эришди. Шунингдек, унинг ҳисобида 7та самарали узатма ҳам бор.  

Бироз олдинроқ, лондонликлар «Лидс» вингери Жек Кларк билан тўрт йиллик келишувга эришиб, уни шу захоти собиқ жамоасига ижарага берди. У 2018/19 йилги мавсум 25 баҳсда қатнашиб рақиблар дарвозасига 2та гол урганди. Шунингдек, Кларк мавсум якунларига кўра "Лидс"нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Қайд этиш жоизки, «Тоттенхем» мана 1,5 йил ичида илк маротаба трансферларга қўл урди.

Ўхшаш янгиликлар