Заниоло “Рома” билан янги шартнома имзолашдан бош тортди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 09:21
  • 1012
  • 30

“Бўрилар” ёш футболчи билан келиша олмаяпти.

“Рома” жамоанинг ёш ярим ҳимоячиси Николо Заниоло билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. Футболчи “бўрилар” билан янги битим имзолашни рад этмоқда. Заниоло Рим клубидан салмоқли даражада оширилган маош сўрамоқда. Ўз навбатида римликлар у сўраётгани маблағни тўлай олмайди. Туриннинг “Ювентус” клуби эса мазкур вазиятни кузатиб бормоқда.

Ўтган мавсум Заниоло А Cерия доираисда 4 та гол уриб, 2 та голли узатма берган. Унинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар