Месси: "Ҳакамлар бугун VARга мурожаат қилишмади, ажойиб!"

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 11:00
  • 1056
  • 30

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Копа Американинг ярим финал ўйинидан ўрин олган Бразилия (0:2) га қарши ўйинда ҳакамлардан норози бўлди.

Унинг фикрича, ҳакам Бразилия терма жамоаси дарвозаси томон 2та пенальти бериши керак эди.

- Мен бу турнирдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик деб ўйлайман. Ҳаракат қилдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўплар штангага тегди. Бразилияликлар биздан устун келишмади, улар қўл билан кўп ўйнашди ва қоидани бузишди. Яна Бразилия дарвозаси томон пенальти белгиланиши керак эди. Бугун ҳақамлар VARни ишлатишмади, ажойиб! - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Чили ёки Перу термаси билан 3-ўрин учун бўладиган ўйинда иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар